Ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "Боруссия" 3 поғона юқорилади
Германия Бундеслигаси 19-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Аугсбург" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Андре Хан 10-дақиқада ҳисобни очди. Бироқ мезбонлар бунга 3 та аниқ зарба билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. "Асаларилар" сафида Томас Дилейни ҳамда Жейдон Санчо рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Феликс Удуохай 75-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин дортмундликлар очколари сони 32 тага етди ва улар 5-ўринга кўтарилди. "Аугсбург" 22 очко билан 13-поғонада қолди.
- 90'

Учрашув якунланди! "Боруссия" 3:1 ҳисобида мағлуббўлди
- 90'

Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 86'

Бурчак зарбалари бўйича статистика: 10:0
- 86'

Марко Ройс ўрнига Махмуд Дахуд майдонга туширилди
- 82'
Ажойиб узатмани қабул қилиб олган Холанд дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ!
- 76'

Автогол! Феликс Удуохай ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ҳисоб 3:1
- 73'

Жуд Беллингхем майдонга тушмоқда. Юлиан Брандт захирага олинди
- 72'
Санчонинг Жованни Рейнага узатган паси анча ноаниқ чиқди
- 65'

Марко Рихтер ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фредрик Йенсен туширилди
- 65'

Андре Хан ўз ўрнини Рубен Варгасга бўшатиб берди
- 64'

ГОООООЛ! Санчо "арилар"ни олдинга олиб чиқди
- 59'
Андре Ханнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 53'
"Аугсбург" ҳимоячилари ишончли ўйнамоқда.
- 52'
ЗАРБАААА! Ройс узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 47'
Санчонинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар ишончли ўйнаб қайтарди
- 46'

Иккинчи бўлимга старт берилди!
- 45'

Танаффус!
- 45'
"Боруссия" ўйин тизгини ўз қулига олди
- 43'
Даниэль Калиджури жаримадан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди
- 41'
Марко Ройс катта тезликда олдинга ўтаётганди, бироқ ҳимоячилар тўхтатди
- 39'

Санчонинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди
- 33'
Герейро рақиб футболчисини йиқитди
- 24'

ГООООООЛ! Томас Дилэйни ҳисобни тенглаштирди. Барчаси яна бошидан бошланади!
- 21'

ВАААҲ! Ҳоланд пенальтидан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди
- 18'

Пенальти! Карлос Груэсо тўпни қўли билан ўйнади
- 15'
Яго жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ Марко Рихтер тўпга етиб бора олмади
- 13'
Морей Баузанинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди
- 11'

ГООООООЛ! Андре Хан дарвозанинг чап бурчагини аниқ нишонга олди ва учрашувда ҳисобни очди
- 6'
Ягонинг узатмасини "Боруссия" ҳимоячилари қайтарди
- 4'

Дортмундликлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади
- 2'
"Боруссия" учрашувни ҳужумкор бошлади
- 1'

Учрашувга старт берилди!
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг, "Боруссия" ва "Аугсбург" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади

Фикрлар