
Ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "Челси" ярим финалга чиқди
Англия кубоги чорак финалидан ўрин олган "Челси" - "Шеффилд" учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи гол 24-дақиқада киритилди. Бен Чилуэллнинг зарбасидан кейин Оливер Норвуд тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. Кейинчалик, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Хаким Зиеш ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа, кичик ҳисобда зафар қучган "аристократлар" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'
ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ўйинга мантиқий нуқтани қўйди!
Хаким Зиеш аниқ зарбаси билан жамоасига ишончли ҳисобда ғалаба тақдим этди.
- 90+1'
Брюстернинг зарбасидан кейин тўп рекошет натижасида майдонни тарк этди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Лис Муссе ўрнига Жейден Богл майдонга тушди.
- 86'
Тухель шогирдлари тўпни яхши назорат қиляпти.
- 84'
Нголо Канте майдонга тушди. У Кристиан Пулишични алмаштирди.
- 81'
Ўйин лондонликларнинг устунлиги остида давом этмоқда.
- 78'
"Шеффилд" сафида ўзгариш: Оливер Норвуд ўз ўрнини Райан Брюстерга бўшатиб берди.
- 75'
Кристиан Пулишичнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 73'
Шунингдек, Билли Гилмор ўрнига Кай Хаверц ўйинга қўшилди.
- 72'
Каллум Хадсон-Одои ўз ўрнини Хаким Зиешга бўшатиб берди.
- 70'
Бу сафар Оливер МакБерни зарба берди. Кепа ўз ўрнида.
- 68'
Дэвид МакГолдрикнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 66'
Жейден Боглнинг узатмаси жамоадоши учун кучлилик қилди.
- 63'
Жиру ва Кристенсен ўрнига Жеймс ҳамда Аспиликуэта майдонга туширилди.
- 60'
Маунт томонидан ижро этилган бурчак зарбаси бесамар якунланди.
- 59'
Бен Чилуэлл фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.
- 56'
Тўлиқ устунлик "аристократлар" томонида бўлиб турибди.
- 53'
Каллум Хадсон-Одоининг узатмасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 50'
Мэйсон Маунтнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 48'
Жарима майдонига ёриб кирган Кристиан Пулишичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Пулишичнинг бу сафарги зарбасига аниқлик етишмади.
- 42'
Пулишичнинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.
- 39'
Тайм сўнгига келиб "Шеффилд" футболчилари бироз фаолликни оширди.
- 37'
Норвуднинг ноаниқ узатмаси туфайли меҳмонларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси бесамар якунланди.
- 35'
"Шеффилд" футболчилари майда қўполликлар билан рақибни тўхтатяпти.
- 32'
Майдон марказида Пулишичга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 30'
Гилморнинг жарима майдонига узатган тўпига Хадсон-Одои ета олмади.
- 28'
Матео Ковачич жарима майдонига ёриб кирди ва жамоадошига пас берди. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйди.
- 26'
Жон Флек жамоадошларига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 24'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Бенн Чилуэллнинг зарбасидан кейин Оливер Норвуд ўз дарвозасини ишғол этиб юборди.
- 23'
Майдон эгалари бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятига эга бўлди.
- 21'
Устунлик лондонликлар томонга ўтмоқда. Энди Рэмздейл дарвозаси қаршисида хавф юзага келяпти.
- 18'
Маунт бу сафар стандартдан зарба йўллади. Тўп ноаниқ кетди.
- 16'
Мэйсон Маунтнинг узатмасидан кейин тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 13'
Меҳмонлар "Челси" футболчиларига қараганда фаолроқ ўйин намойиш этяпти.
- 10'
Оливер Норвуднинг бурчакдан етказиб берган тўпини Кепа ушлаб олди.
- 9'
Жейден Богл фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак зарбаси ишлаб берди.
- 7'
Тухель шогирдлари майдон марказида тўпни эгаллаб турибди.
- 5'
Жамоадоши узатган тўпга Чилуэлл ета олмади.
- 3'
Дастлабки дақиқалардан майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Комментарии