Ишончли ҳисобда ғалаба қозонган "Насаф" гуруҳ пешқадамига айланди!

Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Веҳдат" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда "аждарлар" 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб Баҳром Абдураҳимовнинг узатмасидан сўнг Марко Станоевич "аждарлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Сўнг яна ўша Станоевич пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди!

Шу тариқа, "Насаф" ҳисобидаги очколари сонини 4 тага етказиб олди. Иорданияликлар ҳисобида 1 очко мавжуд. 

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. "Насаф" рақибини 2:0 ҳисобида таслим этди. Ғалаба муборак, юртдошлар!!!

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Ойбек Бозоров ўрнига Мурод Раҳматов баҳсга қўшилди.

  • 85'

    ГООООООООООЛ! Станоевич пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди!!!

  • 84'

    "Насаф" фойдасига пенальти белгиланди!!!

  • 80'

    Вакилларимиз бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритади.

  • 76'

    Нуруллоевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 72'

    Ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилган Баҳром Абдураҳимовнинг узатмасидан сўнг Марко Станоевич "аждарлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

  • 72'

    ГОООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни очмоқда! 

     

  • 69'

    Акмал Мозговойга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 66'

    Аҳмад Самирнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқмб кетди.

  • 65'

    Хакам Алибек Давроновни оғзаки тарзда огоҳлантирмоқда.

  • 62'

    Аҳмад Самирнинг кучли зарбасини Абдувоҳид Неъматов бартараф этишга муваффақ бўлди.

  • 61'

    "Ал-Веҳдат" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.

  • 58'

    Учрашувда темп бироз пасайди.

  • 55'

    Вакилларимиз секин-аста рақиб жарима майдони олдида хавфли вазиятлар сонини ошириб бормоқда.

  • 53'

    Марко Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбасига яна аниқлик етишмаяпти.

  • 51'

    "Аждарлар" иккинчи бўлим илк дақиқаларини ўз устунлиги остида ўтказмоқда.

  • 48'

    Хусайн Норчаев қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва зарба йўллади. Лекин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 41'

    "Насаф"нинг ҳужумларига аниқлик ва озроқ кескинлик етишмаётгандек туюлмоқда.

  • 38'

    Умар Эшмуродовга нисбатан кескин қўполлик ишлатилди. Хакам ҳозирча сариқ карточка кўрсатишга шошилмаяпти.

  • 34'

    "Аждарлар" ўз жарима майдонида босим остида қолмоқда.

  • 32'

    Дилшод Саитовнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

  • 30'

    Рақиб дарвозабонининг пасидан сўнг тўпни эгаллаб олган Мозговой Бозоровга зарба бериш имконини тақдим этди. Аммо Ойбекнинг зарбаси тўғри рақиб посбонининг қўлларига бориб тушди.

  • 27'

    Фоллар бўйича 6:1. Бу борада ҳамюртларимиз олдинда бормоқда.

  • 24'

    Тўп назорати бўйича устунлик иорданияликлар томонида: 42га 58 фоиз.

  • 20'

    "Ал-Веҳдат" футболчисининг бош билан берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Тўп дарвоза ёнидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 17'

    Ойбек Бозоровнинг зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди. Қайтган тўпга Норчаев зарба беришга улгурмади.

  • 16'

    Акмал Мозговойга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 13'

    Энди "Насаф" позицион ҳужум амалга оширяпти.

  • 10'

    Иордания клуби футболчилари майда паслар билан вакилларимиз мудофаасини ёриб ўтмоқчи.

  • 6'

    Шароф Муҳитдиновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Рақибларимиз жарима зарбасидан тўпни ҳаволатиб, "Насаф" дарвозаси олдигача олиб борди. Бироқ ҳимоячиларимиз ўз ўрнида.

  • 3'

    "Ал-Веҳдат" жамоаси дастлабки дақиқаларда тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

     ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал-Веҳдат" ўйини старт олади. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Nasaf Qarshi
12/04/2022 00:25
Жуда ажойиб уйин.Галаба билан хаммани табриклайман.Составга эьтибор берган булсаларингиз ротациялар уз ишини берди. 1 таймда Бозоров унгда иккинчи таймда чапда. Хуйинда шунлай ротация килмаса кейинги уйинларга кийин булади. Хаммани яна бир бор табриклайман.