Ишончли манба: "Ювентус"нинг янги бош мураббийи маълум

Машҳур футбол инсайдери Фабрицио Романонинг маълумот беришича, Массимилиано Аллегри "Ювентус" билан келишувга эришди. Бу ҳақида журналист ўзининг "Твиттер" саҳифасида ёзиб қолдирди. 

"Массимилиано Аллегри "Ювентус"га қайтиш арафасида. Келишув расмий тарзда эълон қилинишига оз фурсат қолди. Яқин соатлар ичида "Ювентус" Андреа Пирлонинг истеъфосини эълон қилади. 

Аллегри ушбу қарорни қабул қилишига "Реал"нинг Зидан борасида ҳамон баёнот билан чимагани сабаб бўлмоқда. Француз аллақачон мадридликларни тарк этиши маълум бўлиб улгурган", - деб ёзди Романо. 

Аллегрининг сўнгги манзили ҳам Турин гранди бўлган эди. У "кекса сеньора"ни 2014-2019 йиллар мобайнида бошқарган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!