Искандеров: "Эртага қора анъана тугайди"
Футболчимиз эртанги баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичи доирасида БАА термасига қарши баҳс олиб боради. Бугун футболчиларимиз ноқулай об-ҳавога қарамай навбатдаги умумжамоа машғулотини ўтказди.
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров эртанги баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Эртанги баҳс олдидан жамоанинг тайёргарлиги қандай?
- Ҳозир барча яхши формада. Эрон билан ўйиндан кейинги толиқишлар йўқолди. Ўйинга 100 % тайёрмиз. Албатта осон ўйин бўлмайди. Бироқ, уч очкони қўлга киритишга астойдил ҳаракат қиламиз.
Жамоалар кучи тенг бўлса-да, БААни ҳозиргача ўз стадионимизда мағлуб эта олмаганмиз. Жамоа эртага бу қора анъанага нуқта қўя оладими?
- Ишончим комил биз эртага аниқ ғалаба қозонамиз.
Таркибда жароҳат олган футболчиларнинг ўрни эртага қанчалик роль ўйнайди деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Бироқ, уларнинг ўрнини тўлдирувчи жамоадошларимиз етарли.

Изоҳлар (0)