Искандеровнинг бенефисига айланган Водий дербисида "Навбаҳор" ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлим сўнгида Григалашвили жамоасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади. Иккинчи таймда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Марушич ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Ҳар икки голга Жамшид Искандеров ассист муаллифига айланди.
Ушбу ғалаба натижасида очколари сонини 7 тага етказиб олган "лочинлар" 2-ўринга кўтарилиб олди. "Шунқорлар" ҳисобида 3 очко бор.
- 90+4'

Учрашув якунланди. "Навбаҳор" Водий дербисида ишончли ҳисобда ғалаба қозонди!
 - 90+3'
Азим Аҳмедовнинг навбатдаги уриниши ноаниқ кетди.
 - 90+2'

Эҳсони Паншанбе огоҳлантирилди.
 - 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди.
 - 88'

Искандеров ва Марушичнинг ўрнига Ислом Кенжабоев ҳамда Эҳсони Панчшанбе майдонга тушди.
 - 87'

Азимжон Аҳмедовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини қўқонликлар дарвозабони базўр қайтаришга эришди.
 - 86'
"Лочинлар" жарима майдонидан бироз узоқроқ масофада стандарт вазиятга эга бўлди.
 - 84'
Рақибнинг яна бир хавфли ҳужумини Иван Йосович бартараф этди.
 - 83'
"Навбаҳор" босимни давом эттирмоқда.
 - 81'

ГОООООООООЛ! "Навбаҳор" ҳисобдаги фарқни оширди!
Дарвозабонни алдаб ўтган Марушич бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди.
 - 79'
Нурматовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
 - 78'
Искандеровнинг узатмасидан сўнг Ашурматов ноаниқ зарба йўллади.
 - 76'

“Қўқон-1912” таркибида иккита ўзгариш: Авазхон Маматхўжаев ҳамда Александр Мерзляков ўрнига Анваржон Ҳожимирзаев ва Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.
 - 75'
Ҳасанов тўпни ўзига бўйсундиришда хатога йўл қўйди. Бирга-бир вазият қўлдан кетди.
 - 74'

Собиржонов ва Цигер майдонга тушди. Улар Андреев ва Григалашвилини алмаштирди.
 - 73'
Захирадан ўйинга қўшилган Болтабоев ўз ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
 - 71'
Мурод бу сафар стандартдан тўпни жарима майдонига оширди. Наманганликлар яна яхши ҳаракат қилди.
 - 69'
Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
 - 67'

Меҳмонлар ижросидаги иккита бурчак зарбаси Ўткир Юсуповнинг саъй-ҳаракатлари билан бартараф этилди.
 - 64'
Ўйин Бабаян шогирдларининг устунлиги остида давом этмоқда.
 - 62'
Искандеровнинг зарбасидан сўнг дарвоза устуни титради! Азим Аҳмедовнинг уриниши анча ноаниқ кетди.
 - 61'

"Қўқон-1912" таркибида Сардорбек Азимов ўрнига Санъат Шихов майдонга тушди.
 - 60'

Нурилло Тўхтасинов ўз ўрнини Жамшид Болтабоевга бўшатиб берди.
 - 59'
Жамшид Искандеровнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
 - 57'
Баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда.
 - 55'
Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасидан сўнг Жокич тўп йўлига блок қўйишга муваффақ бўлди.
 - 53'

Мезбонлар ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тўхтасинов 2х1 вазиятда зарба берди, дарвозабон вазият қаҳрамони!
 - 51'
Жарима майдони ичида Элгужа тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Вазият бартараф этилди.
 - 50'

Наманганликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
 - 48'
Бўлим стартида назорат меҳмонлар томонда бўлиб турибди.
 - 46'

Мўминжон Мелиев ва Билолхон Тошмирзаев ўрнига Жамшид Ҳасанов ва Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди.
 - 46'

Иккинчи тайм бошланди!
 - 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.
 - 45'

Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!
 - 45'

ГОООООООООООЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очди!
Искандеровнинг узатмасидан сўнг қулай имконият ҳосил қилган Григалашвили бир ҳаракат билан ҳимоячини чалғитиб, дарвозани ишғол этди.
 - 43'
Мўмин Мелиевнинг узатмасига шериклари ета олмади.
 - 41'
"Қўқон-1912" футболчилари стандартдан тўпни жарима майдонига оширди. Аммо фойдасиз.
 - 39'

Бурчакдан етказиб берилган тўпни меҳмонлар посбони узоқлаштирди.
 - 37'
"Навбаҳор" босимни оширмоқда.
 - 35'

Бурчакдан оширилган тўпни Жокич дарвозага йўллади. Ноаниқ.
 - 34'
Марушич жарима майдони ичида зарба берди. Тўп Холмуҳаммедовнинг қўлига тегди. Ҳакам бурчак зарбаси белгилади.
 - 31'
Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.
 - 29'
Сўнгги дақиқаларда қўқонликлар ҳам анча фаоллашиб қолди.
 - 28'

Станислав Андреев огоҳлантирилди.
 - 27'
"Навбаҳор" яхши вазиятга чиқиб борди. Григалашвили жарима майдони ичида тўпни шеригига узатди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.
 - 25'
Сиддиқов жамоаси ҳужумга ўтаётган бир пайтда тўпни олдириб қўйди.
 - 24'
Майдон марказида Тошмирзаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
 - 23'
"Қўқон-1912" марказдан навбатдаги ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
 - 20'

Жамшиднинг бурчакдан оширган тўпига шериклари ета олмади.
 - 18'
Григалашвили тўпни тўхтата олмади. Ҳужум барбод бўлди.
 - 16'
Мезбонлар жарима майдони олдида тўпни назорат қилиб, рақиб мудофаасидаги тўш зоналарни изламоқда.
 - 14'
Искандеровнинг узатма аралаш зарбасидан сўнг Элгужа тўпга ета олмади. Дарвозабон уни ушлаб олди.
 - 13'
"Лочинлар" жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.
 - 11'
Йосович тактик фол эвазига рақибини тўхтатди.
 - 9'
Искандеровнинг узатмасидан сўнг тўпга шериги ета олмади.
 - 8'
Бабаян шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қиляпти.
 - 6'
Ҳошимовнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
 - 4'
Томонлар эҳтиёткор ҳаракат қилмоқда. Тезкор гол режаларни бузиб юбориши ҳеч гап эмас.
 - 2'
Майдон эгалари илк дақиқаларданоқ тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
 - 1'

Ўйин бошланди!
 - 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин стартига бир неча сония қолмоқда...
 



Комментарии