Иско фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Goal.com тарқатган хабаргак кўра 26 ёшли испаниялик футболчига “Ливерпул”дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатида “қироллик клуби” эса Искони камида 70 млн еврога сотишни режалаштирмоқда.

Қайд этиш лозимки Иско бош мураббий Сантьяго Солари билан келиша олмаяпти ва улар ўртасида низо келиб чиққан. Хатто Иско сўнгги учрашувлардан бирида Соларига қўл узатишни ҳам истамаган.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!