Иско Ла Лигада апрель ойининг энг яхши футболчисига айланди

"Реал Бетис" футболчиси Иско Аларкон апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлди. Қайд этиш лозим, испаниялик ярим ҳимоячи "яшил-оқлар" сафида ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказяпти. 

У ўзи иштирок этган 27 чемпионат баҳсининг 18 тасида энг яхши футболчи номига лойиқ кўрилди. Шунингдек, мазкур беллашувларда у 7 гол уришга муваффақ бўлди ва 4 та ассист муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Искони футбол жамоатчилиги "Реал"даги ўйинлари билан яхши танишади. У "қироллик клуби" билан биргаликда 5 марта Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган ва 3 маротаба Испания Ла Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!