Иско:

«Реал» ярим ҳимоячиси Иско «Жирона»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳеч ким «Реал» ўлибди демасин. Биз ҳамиша қайта олишимизни бир неча марта намойиш этганмиз.

Ишларимиз яхши кетаётганида бизни осонлик билан буюк жамоа дейишади. Энди биз ростан ҳам буюклигимизни исботлашимиз керак. Бу аҳволда давом этиб бўлмайди.

Ўйин жуда ғалати кўриниш олди. Ҳисобда олдинда бораётганимизда ўзимизни жуда яхши ҳис қилаётганди. Аммо иккинчи бўлимда тушунарсиз ҳодисалар рўй берди ва ўйин бутунлай бошқача кўриниш олди», – дея футболчининг сўзларини келтирган Marca.