Иско "Реал"ни тарк этадими?

"Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иско жамоани тарк этиши мумкинлиги борасида хабарлар тинмаяпти. Лекин испаниялик хавбек жамоада қоладиган кўринади. Бу ҳақда Sports World хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Искога Зинедин Зидан ишонч билдирмоқда ва уни қўллаб-қувватлайди. Футболчи тез орада бу борада мураббий ва раҳбарият билан гаплашиб олади.

Ижодкор ярим ҳимоячига Италиядан "Ювентус" ва Англиядан "Челси" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!