Иско
Ads

“Реал” ярим ҳимоячиси Иско жамоада етарли ўйин амалиёти берилмаётганлиги сабабли клубни тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда Don Balon нашри.

Жамоага Сантьяго Солари бош мураббий этиб тайинлангандан сўнг 26 ёшли футболчи 6 учрашувнинг бирортасини асосий таркибда бошламади. “Рома”га қарши (2:0) ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур баҳсига умуман қайдномага киритилмади.

Испаниялик футболчининг хизматларига ҳозирда “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Наполи” устози Карло Анчелотти у билан боғланиб Иско Италия чемпионатига чорлаган.