Иско учун "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ҳамда ПСЖ кураш бошлади

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед", шунингдек ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки, у бундан аввалроқ “Сантьяго Бернабеу”да қолишга қарор қилгани ҳақида маълум қилган эди, бироқ жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан уни янги мавсумда жамоасида кўрмоқчи эмас.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. “Қироллик клуби” эса уни 120 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!