Искога ҳам Саудиядан таклиф келди

"Бетис" ярим ҳимоячиси Иско Аларконга Саудия Арабистони чемпионатидан қизиқиш бўлмоқда.

31 ёшли футболчи “Бетис”да фаолиятини қайта тиклай олди ва Севилья жамоасининг асосий фигурасига айланди. "L'Equipe" нашрининг ёзишича, номи ошкор этилмаган Саудия клуби аллақачон ҳужумкор ярим ҳимоячи билан боғланган, у ҳам ўз ниятлари ҳақида "Бетис"га хабар берган.

"Реал"нинг собиқ футболчиси Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёрми ёки йўқлиги ҳозирча малум эмас. Иско жорий мавсумда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. У "қироллик клуби" билан беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Унинг "Transfermarkt" порталидани нархи 8 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!