Исконинг тақдири сўроқ остида

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско ҳамон клуб билан  келажаги борасида  бир тўхтамга келолмаяпти.

As нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 24 ёши футболчининг мадридликлар билан тузган амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва Иско июнь ойида клуб раҳбарияти билан ўзининг жамоада ўрни борасидаги масалаларга ойдинлик киритириб олишни мўлжалламоқда.

Қайд этиш жоиз, "Барселона" ва "Малага" қизиқишлари доирасидаги футболчи мадридликлар сафида 2022 йилга қадар тўп сурмоқчи, аммо айни пайтда унга ўйин тажрибасининг етишмаётганлиги музокараларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.  

Маълумот ўрнида, Иско жорий мавсумда Испания чемпионатида 12 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 самарали пас узатган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!