Ислам Асланов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини битта бронза медали билан якунлади

Ҳозиргина ҳамюртимиз Ислам Асланов пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида S13 классида 50 метрг масофага эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган финал баҳсида иштирок этди.

Асланов медаллар учун кечган муросасиз курашда 23.85 сония натижа билан 4-ўринни эгаллади. Афсуски, спортчимиз 3-ўриндаги украиналик рақибидан бор йўғи 0.2 сонияга кеч қолди.

Эслатиб ўтамиз, Асланов 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди. Шу тариқа у Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!