Ислам Махачев ва Ҳамзат Чимаев ўртасидаги жангда кимнинг имконияти юқори? Генри Сехудо жавоб берди
UFCнинг юлдузларидан бири, собиқ чемпион Генри Сехудо енгил вазн (70.3 кг) тоифаси етакчиларидан бири Ислам Махачев ҳамда ярим ўрта вазн юлдузи Ҳамзат Чимаев ўртасидаги эҳтимолий тўқнашув борасида ўз фикрларини билдирди.
"Чимаев курашда тажрибалироқ, унинг "партер"даги назорати Исламники каби яхши шаклланган. Ислам яхши жангчи бўлишига қарамай, бу баҳсдас Махачев "андердог" бўлар эди.
Уларнинг иккиси ҳам менинг дўстларим, бироқ бундай фикр билдиришимга асосий сабаб бўй-бастнинг аҳамиятидир... Бу жанг аслида, кураш беллашуви бўлар эди",- деди Сехудо.
Фикрлар