Исландия терма жамоаси етакчиси ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкин

Исландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гульфи Сигурдссон может ЖЧ-2018 баҳсларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Liverpool Echo хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаа тарқатган маълумотларга кўра  28 ёшли футболчи "Эвертон" АПЛнинг "Брайтон"га қарши кечган баҳсида жиддий жароҳат олган. Шифокорларнинг фикрича унинг учун мавсум ўз ниҳоясига етган. Ачинарлиси, Сигурдссон Россия мундиалини ўтказиб юбориши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Сигурдссон жорий мавсум премьер-лигада жами 27та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!