Ислом Аҳмедов Суперлиганинг 17-тури олдидан жамоаларнинг имкониятини қандай баҳолади?

Суперлигамизнинг 17-тури ҳам остонамизда. Бу сафар олдингиларидан фарқли ўлароқ 5 та ўйин ўтказилади.

ОКМК – “Нефтчи” ва “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашувлари кейинроқ муддатга – 26 августга сурилган. Боиси, ОКМК билан “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида иштирок этишлари инобатга олиниб, уларнинг ўйинлари белгиланган муддатдан кейинроқ ўтказилади. Унгача эса сиз билан биз 5 та қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз. 19-21 август кунлари бўлиб ўтадиган учрашувлар сизни қизиқтириши аниқ.

Футболимиздаги таниқли мутахассисларидан бири Ислом Аҳмедов олдимизда турган 5 та жуфтлик бўйича ўзининг муносабатини айтиб ўтди.

19 август

“Пахтакор” – “Металлург”

- Бу ўйинда “Пахтакор”нинг имкониятини юқори баҳолайман. Шунинг учун 70\30 деган бўлардим. Мезбонлар рақибига қараганда ҳар томонлама кучли. “Пахтакор”да мотивация ҳам бор.

пахтакор чипта_6

“Насаф” – “Қизилқум”

- Ушбу жуфтликда “Насаф” фаворит. Бунда ҳам имкониятлар 70\30 мезбонлар фойдасига. Бугунги кунда “Насаф” клуби ҳар томонлама кучлироқ. Буни тан олиш керак.

насаф1_3

20 август

“Турон” – “Бунёдкор”

- “Бунёдкор”нинг имконияти кўпроқ. Нимага деганда, ўйиндан-ўйинга “Бунёдкор” кучайяпти. Шунинг эвазига улар сафарда кўзлаган мақсадига эришиши мумкин.

бун-ок1_1

“Бухоро” – “Сурхон”

- Бу ерда иккала жамоанинг имконияти 50х50. “Бухоро”да катта мотивация бор. Чунки улар Суперлигада қолиш учун курашишмоқда. “Сурхон” эса ўйиндан-ўйинга кучайишда давом этяпти. Яхши ўйин бўлади.

Бухоро5_3

21 август

“Андижон” – “Олимпик”

- Бу ўйинда “Андижон” жамоасининг имкониятини юқорироқ баҳолайман. Нимага деганда, улар ўз уйида чиройли ўйин кўрсатишяпти. Жамоа қарши ҳужумда ҳам хавфли ўйнайди. Шу боис “Андижон”нинг имкониятини 60\40 баҳолайман.

Шуҳратбек Жўраев.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!