
Ислом бирдамлиги ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолди (Турнир ҳақида қизиқарли фактлар)
Жорий йилнинг 8 ноябрь санасида 6-Ислом Бирдамлиги Ўйинлари старт олади. Ушбу йирик мусобақа дунёнинг 57 мамлакатдан келадиган энг кучли спортчиларни бирлаштиради. 23 спорт тури бўйича беллашувлар Риёддаги замонавий спорт иншоотларида ўтказилади.
Ислом Бирдамлиги Ўйинлари жаҳон миқёсида аҳамиятли тадбир сифатида тан олинади ва Олимпия ўйинлари ҳамда Осиё ўйинларидан кейин учинчи энг йирик спорт мусобақаси ҳисобланади. 2005 йилда Ислом Бирдамлиги Ўйинларининг илк мусобақаси айнан Саудия Арабистонида ўтказилган. Жорий йилги мусобақаларда спортчилар 23 спорт тури бўйича, жумладан 2 та пара йўналишда баҳс олиб борадилар. Бу сафар дастурга илк маротаба туя пойгаси ва кибер спорт (э-Спорт) ҳам киритилган.
Спорт турлари:
• Қўл тўпи (Handball)
• Баскетбол 3х3
• Сузиш
• Қиличбозлик
• Енгил атлетика
• Муай Тай
• Таеквондо
• Волейбол
• Туя пойгаси (илк маротаба)
• Стол тенниси
• Карате
• Кураш
• Футзал
• Оғир атлетика
• Дзюдо
• Дуатлон
• От спорти
• Бокс
• Ушу
• Кибер спорт (илк маротаба)
• Жиу-Житсу
Пара спорт турлари:
• Пара оғир атлетика
• Пара енгил атлетика
________________________________________
Мусобақалар ва маданий тадбирлар Риёд шаҳридаги бир қатор спорт иншоотларида бўлиб ўтади. Ҳар бир жой спортчилар ва томошабинлар учун юқори даражадаги қулайлик тақдим этиши мақсад қилинган.
• Princess Nourah University – Спортчилар шаҳарчаси
• "Boulevard City"
• Prince Faisal bin Fahd Olympic Complex
• Al Janadriyah
• Prince Faisal bin Fahd Stadium (Al Malaz)
Қўшимча маълумот: 2005 йилдан буён ўтказиб келинаётган Ислом Бирдамлиги Ўйинларида Туркия – 237 олтин медал (жами 643 медал) билан умумий рейтингда биринчи ўринда бормоқда. Кейинги поғоналар қуйидагича:
• Эрон – 118 олтин, жами 321 медал
• Озарбайжон – 114 олтин, жами 298 медал
• Ўзбекистон – 66 олтин билан
• Индонезия – 56 олтин
• Миср – 46 олтин, жами 146 медал
• Марокаш – 40 олтин, жами 146 медал
• Қозоғистон – 42 олтин
• Саудия Арабистони – 37 олтин, жами 111 медал
• Малайзия – 33 олтин, жами 97 медал
Ўзбекистонлик спортчилар шу кунга қадар ушбу мусобақаларда 66 олтин билан медал умумий рейтингда 4-ўринда бормоқдалар. Ватандошларимизга яқинлашиб келаётган мусобақада ҳам омад тилаймиз.
Фикрлар