Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Иля Сибирцев кумуш медал соҳиби!
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида давом этаётган VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари дастуридан ўрин олган сузиш бўйича эркаклар ўртасида 1500 метрга эркин усулда сузиш йўналишида ҳамюртимиз Иля Сибирцев кумуш медални қўлга киритди.
1-ўрин: Кузей Тунселли (Туркия),
2-ўрин: Иля Сибирцев (Ўзбекистон),
3-ўрин: Сулейман Исмайилзада (Озарбайжон).
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Фикрлар