Ислом Кенжабоев Урунов ва Займовичга етиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгаларининг ягона голига Ислом Кенжабоев муалллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг икки голи Санчес ва Ҳасанов номига қайд этилди.
"Қизилқум" етакчиси Ислом Кенжабоев бугунги голи эвазига тўпурарлар пойгасида "Навбаҳор" футболчиси Остон Ўрунов ҳамда "Сўғдиёна" етакчиси Зенан Займовичга етиб олди.
Фикрлар