Ислом Маҳачев Оливейрага қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашмайди

  • 21.07.2022 20:30
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • MMA

UFC 280 турнири доирасида Ислом Маҳачев ҳамда Чарльз Оливейра жанг қилади.

Ташкилот матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ислом жанг кечаси олдидан ўтказиладиган матбуот анжуманида қатнаша олмайди. Маросим 22 июль куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Маҳачев - Оливейра жанги UFC 280 турнири доирасида 22 октябрь куни Абу-Дабида ўтказилади. Ғолиб енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарига эгалик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!