Ислом Маматказин: "Менга ишонч билдиргани учун Александр Андреевичдан миннатдорман"

  • 13 ноябрь, 2023, 22:23
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионатни рақобатбардош даражада ўтказаётган “Андижон” клуби жорий мавсумда мақсади жиддийлигини кўрсатмоқда.

Tecno

Шунингдек, таркибда кўплаб маҳаллий ўйинчилар ҳам бўлиб, уларга эътибор ҳам кишини қувонтирмоқда. Чунки асосий жамоада андижонлик қатор футболчилар тўп суришяпти ҳамда мухлисларининг ишончини қозонишмоқда. Ана шундай йигитлардан бири Ислом Маматказин.

Жамоанинг мудофаа чизиғидаги ўйинлари орқали тажрибасини ошириб бораётган йигит “Андижон”да ўз ўрнини топиб бормоқда. Лекин у ўтган турда бироз жароҳат олди.

- Ислом, даставвал жароҳатингиз ҳақида сўрамоқчиман. Тикланиш қандай кечяпти ва ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз, оғриқлар безовта қилмаяптими?

- “Қизилқум”га қарши учрашувда жароҳат олгандим. Худога шукр, ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Индивидуал тарзда машғулотларни олиб боряпман.

ислом маматказин2

- Таркибда рақобат кучли бўлишига қарамай, бу йил жамоанинг асосий таркибидан жой олишга муваффақ бўлдингиз. Бунга қандай эришяпсиз?

- Рақобат бор жойда ўсиш бўлганидек, меҳнат қиляпмиз ва ҳаракатдан тўхтамаяпмиз. Ўз устимизда ишлашда давом этяпмиз. Бизга эътибор қаратиб, ишонч билдиргани учун жамоамиз бош мураббийи Александр Андреевичга миннатдорчилик билдирамиз.

- Мавсум якунигача иккита тур қолди. Чемпионат охирлагани сари жамоаларда чарчоқ сезилиши мумкин. Бу борада жисмоний ҳолат қандай?

- Ҳа, ОКМК ва “Қизилқум” билан учрашувларда бироз чарчоқ бор эди. Чунки ўйинлар орасида пауза кам бўлди. Айни пайтда жамоамиздаги барча футболчиларда кайфияти яхши, ўйинларга жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз.

ислом маматказин3

- Жамоани олдинда “Турон” ва “Бухоро”га қарши ўйинлар кутяпти. Бўлажак учрашувларга “настрой” қандай бўляпти?

- “Турон” ва “Бухоро” билан учрашувларга йигитларнинг тайёргарлиги аъло даражада. Худо хоҳласа, ғалаба билан қайтамиз.

- Ҳимоячи сифатида сизга қайси ҳужумчига қарши тўп суриш мураккаб?

- Ҳали бунақа ҳужумчини билмадим. Балки Рубин Хебай бўлса керак-да. У бежизга тўпурар бўлиб тургани йўқ.

ислом маматказин4

- Ўз олдингизга қўйган мақсадингиз қандай?

- “Андижон” билан кейинги йили янада яхшироқ натижалар кўрсатиб, ўз ишқибозларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Шунингдек, мен фаолиятимда янада олдинга қадам ташлаб, кучли чемпионатларда тўп суришни ҳамда миллий терма жамоамизга фойдамиз тегишини истайман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!