Ислом Махачев бўлажак рақибларига кескин гапларни айтди
Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев бўлажак рақибларига мурожаат қилди.
"Иан Гарри Грузияда маҳоратини ошира оладими?! Эҳтимол, бир қисмини кучайтириши мумкин. Лекин мен бутун умрим давомида кураш билан шуғулланганман. Энди бунга эътибор бермасам ҳам бўлади. Сўнгги рақибларим ҳам бировларни турли лагерларга судраб бориб, машғулотлар ўташди. Бироқ якунда ҳеч қандай натижа бўлмади. Шунинг учун вақтингизни беҳуда сарфламанг", ~ деди Ислом.
Эслатиб ўтамиз, Махачевнинг кейинги жанги расман тасдиқланмаган бўлса-да, турли манбалар у тез орада ирландиялик Иан Гаррига қарши октагонга чиқишини тахмин қилмоқда.
Фикрлар