Ислом Махачев: "Дастин Порье юзимга яхшигина шикаст етказди"

  • 8 январь, 12:35
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев америкалик Дастин Порье билан жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.  

“Дастин мен билан жангга яхши тайёргарлик кўрган экан. У курашимдан яхши ҳимоялана олди. Тўғри, ўзим ҳам жуда кўп хатоларга йўл қўйгандим. Шу боис Порье юзимга яхшигина шикаст етказди. Бироқ барчаси ижобий тугаганидан хурсандман” – деди Махачев "Mighty" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Махачев (26-1) навбатдаги жангини 19 январь куни "UFC 311" турнирида Арман Царукян(22-3)га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!