Ислом Махачевга қарши жанг қилишни истайман
UFC ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган жангчи Карлос Пратес амалдаги чемпион Ислом Махачев билан жанг қилишни истамоқда.
"Махачевга қарши октагонга чиқиш – ажойиб туйғу. У чемпион ва вазн тоифасидан қатъи назар, UFC нинг биринчи рақамли жангчиси. Бундай ММА устасини енгиш ҳар қандай жангчи карьераси учун катта плюс. Шу боис у билан курашсам, жуда ҳам хурсанд бўларди", - дея бразилияликнинг сўзларини келтирди "ММА Fighting".
Эслатиб ўтамиз, Пратеснинг рекордида ҳозирга қадар 23 та ғалаба ва 7 та мағлубият мавжуд.

Фикрлар