Ислом Махачев ва Арман Царукян ўзаро жанг қиладими?

  • 09.04.2026 13:49
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC енгил вазн тоифаси рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган Арман Царукян бир йил ичида аралаш яккакурашларнинг асосий юлдузига айланишини айтди. Шунингдек, у Ислом Махачевга қарши эҳтимолий тўқнашув ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди. 

"Ислом билан баҳс бўлади, деб ўйламайман, чунки бир-икки жангдан сўнг у истеъфога чиқади. Мен эса бир йил ичида бутун спортни эгаллаб оламан. Мени кўриб, ҳамма UFC ҳақида ўйлайди, мен UFC нинг юзи бўламан. Лекин аввал менга камар керак", - деди Арман.

Маълумот учун, Царукян енгил вазндаги унвон учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!