Ислом Махачев Хабиб Нурмагомедовдан ўзиб кетди!

  • 19.08.2026 22:00
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли мураббий Хавьер Мендес ММА юлдузлари – Хабиб Нурмагомедов ва Ислам Махачевнинг қайси бири катта ютуқларга эришгани айтди.

"Албатта, қалбимда Хабибга нисбатан алоҳида меҳр бор. Лекин холис бўлиш учун Исломнинг рекордларига қарашим керак. У енгил вазнда чемпионлик камарини тўрт марта ҳимоя қилди, кейин эса икки вазн тоифасида чемпионга айланди. Жанглар сони бўйича ҳам Хабибдан кўпроқ тажриба тўплади. Буни айтгим келмаса-да, тан олишга тўғри келяпти: Махачев ютуқлар бўйича Хабибдан ўзиб кетди", — деди Мендес.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев охирги бор Иан Гаррига қарши октагонга кўтарилиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва ярим ўрта вазндаги илк камар ҳимоясини муваффақиятли ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!