Ислом Махачев ярим ўрта вазнда чемпионликни узоқ вақт ушлаб қололмайди

  • 18.08.2026 14:49
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ММА юлдузи Ислом Махачев ирландиялик Иан Гарридан ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилган бўлса-да, ушбу жангдан яхшига жароҳатлар олди. Шундан келиб чиқиб, таниқли шарҳловчи Жо Роган россияликнинг ярим ўрта вазндаги келажагини шубҳа остига олмоқда.

"Ислом, қилиши керак бўлган ишни бажарди, лекин илгари унга ҳеч ким бу даражада қаттиқ  қаршилик кўрсатмаганди. Гарчи Махачев етарлича устунлик билан ғалаба қозонган бўлса-да, габорит жиҳатдан каттароқ йигитларга қарши анча қийналиши мумкин. 

Масалан, бу ерда Майкл Моралес каби табиий гигант йигитлар бор. Улар билан жангда нима бўлади? Габаритлардаги фарқ Иан Гарри билан баҳсдан ҳам каттароқ бўлади. Ирланднинг октагондаги ўнта ғалабасидан фақат учтаси муддатидан олдин қўлга киритилганди. Моралес эса ҳозир қўлига тушган рақибни йўқ қилмоқда. Шунингдек, бу дивизионда Карлос Пратес каби "қотиллар" ҳам бор. У шунчаки олдинга боради ва бир зарба билан рақибни ҳушидан кетказади. Иан бундай жангчи эмасди. У ҳисоб-китобли ва жуда техник зарба берувчи йигит эди. Шунинг учун мен Исломнинг ўрнида бўлганимда енгил вазнга қайтган бўлардим", - деди Роган ўз подкастида.

Маълумот учун, "UFC 330" турниридаги ғалабадан сўнг Махачев навбатдаги рақиби бразилиялик нокаутчи Карлос Пратес бўлишини истаётганини айтди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!