Ислом Махачевни фақат биргина жангчи енгиши мумкин

  • 20.05.2026 19:03
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик UFC жангчиси Карлос Пратес ярим ўрта вазнда амалдаги чемпион Ислом Махачев ва ирландиялик Иан Гарри ўртасидаги эҳтимоли баҳс ҳақида гапирди.

"Менимча, ушбу тўқнашувда Махачев фаворит. Бироқ айни дамда Исломни енга оладиган биргина жангчи бўлса, у ҳам Иан Гарри. Унинг ғалаба қозониш учун ҳақиқатдан ҳам имконияти бор. Мен ирланд зафар қучиши ва биз камар учун реванш ўтказишимизни истайман", - деди Бразилия вакили.

Эслатиб ўтамиз, Пратес 2025 йил "UFC on ESPN 66" турнирида ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Иан Гарридан мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!