Ислом Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши керак?

  • 06.09.2026 16:51
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

32 ёшли UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов ярим ўрта вазнда амалдаги чемпион Ислом Махачевнинг навбатдаги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди.

"Менимча, Ислом учун Моралесга қарши баҳс қизиқ бўларди, чунки у ҳали мағлубият учрамаган жангчи. Агар Махачев Майклни ҳам енгса, меросини янада мустаҳкамлайди", — деди Шара Буллет.

Маълумот учун, Майкл Моралес профессионал ММАда 19 та ғалаба қайд этган, шуларнинг 15 таси муддатидан олдин қозонилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!