Ислом Тўхтахўжаев: "Мухлислар "Локомотив" деб бақиришганида худди бизни қўллаётгандек туюлди"
Таркиби кучайтирилган “Қизилқум” клуби чемпионатнинг илк турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу баҳсда тўлиқ иштирок этган навоийликларнинг етакчиларидан бири Ислом Тўхтахўжаев ҳимояда ишончли ўйини орқали рақиб ҳужумларини зарарсизлантирди. Футболчи ушбу ўйин ва ғалаба ҳақида Sports.uz мухбирига таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ислом, ўйин қандай ўтди?
- Бироз қийин ўйин бўлди. Биринчи ўйинлиги учун омадимиз келиб ғалаба қозондик. Кейинги учрашувлар бундан-да, қизиқ бўлади, деб ўйлайман.
- Сизнингча, “Локомотив” жиддий қаршилик кўрсатдими ёки...
- Албатта, рақиб бизга яхши қаршилик кўрсатди. Омад кўпроқ жамоамизга кулиб боқди.
- Бир қатор футболчилар “Локомотив”дан “Қизилқум”га кўчиб ўтишган. Шундай экан, ушбу учрашувнинг аҳамияти қандай эди?
- Мухлислар “Локомотив” деб бақиришганида худди бизни қўллашаётгандек туюлди. Эътиборлиси, мавсумни ғалаба билан бошлаб олиш зарур эди. Шунинг учун аҳамияти юқори эди.
- Янги бош мураббий қандай таассурот қолдиряпти? Унинг услубига кўникиш қийин кечмаяптими?
- Биринчи навбатда яхши инсон. Асосийси, услубига аста-секин кўникиб боряпмиз. Тўлиқ тушуниб олишга эса вақт керак бўлади. Янги мураббий биздан аввало текзор футболни талаб қиляпти.
Фикрлар