Исмоил Гонсалвеш: Қўқондаги майдоннинг ҳолати яхши эмас
Ўйинга тайёргарлик қандай кечди ва жамоанинг ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз?
- Биз аввалги ўйинлардан бошлаб жуда яхши ўйнаяпмиз. Биз ушбу руҳда ишлашдан тўхтамай, ўсиб боришда давом этишимиз лозим. Биз қийин учрашув бўлишини англаган ҳолда беллашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Футболчилар ишонч билан учрашувга тайёр бўлишмоқда.
Рақиб ҳақида нима дея оласиз? Эртага қандай ўйин кутмоқдасиз?
- "Қўқон-1912" билан ўйин қийин кечади. Майдон ҳолати унчалик яхши эмас. Қолаверса, рақиб ўз майдонида жиддий қаршилик кўрсатадиган жамоа. Биз бу ерда яқинда ўйнагандик. Ўшанда қилган хатоларимизни такрормасликка уринишимиз лозим.
Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Жамоага тўлиқ мослашиб улгурдингизми?
- Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Жамоадошларим менга ва мен жамоадошларимга ёрдам беришга интиляпмиз. Жамоа ўсиб боргани сари ҳар бир ўйинчида ҳам ўсиш кузатилади. Мен ҳам жамоанинг кўмаги билан яхшироқ ўйин намойиш қилишга интилмоқдаман.
Фикрлар