Испан жамоалари Европада тенгсизга айланди

Испан клублари Европа чемпионлар лигасида ажойиб натижа қайд этди. 

Ҳозирда Испаниянинг "Реал", "Атлетико" ва "Вильярреал" жамоалари 1/4 финалига йўл олган. Ушбу клублар ҳозирда кейинги босқичдаги рақибларини кутмоқда. 

Шу тариқа, испан жамоалари кетма-кет 17 мавсумдан бери ЕЧЛ чорак финал босқичида иштирок этиб келмоқда. Бу турнир рекорди ҳисобланади. 

Маълумот ўрнида, бугун ЕЧЛ 1/4 ва 1/2 финал босқичларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!