Испан клуби Ракитични текинга қўлга киритмоқчи
"Вильярреал" "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида клуб президенти Фернандо Роиг Cope нашрига интервью чоғида таъкидлаб ўтди.
"Ракитич менга ёқади, агар у кейинги йил таркибимизга қўшиладиган бўлса, эшиклармиз у учун очиқ", - дейди Роиг.
Олдинроқ, Ракитич "Барса"дан фақат "Севилья"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўз навбатида каталонияликлар хорватияликни текинга қўйиб юбормаслик учун уни келаси трансфер ойнасидаёқ трансферга қўйишни режалаштиришмоқда.
Фикрлар