
Испан клуби юлдузи Чемпионлар лигаси ўйинидан кейин тўғри судга боради
Испаниянинг кучли клубларидан “Вильярреал” Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги дастлабки учрашувини Лондонда “Тоттенхэм”га қарши ўтказади.
Бўлажак ўйиндан кейин “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Томас Партей Қироллик судига бориши талаб этилади.
Гап шундаки, 32 ёшли ганалик футболчи ёзда эркин агент мақомида “Вильярреал”га ўтишидан аввал “Арсенал” шарафини ҳимоя қилган. Томас Парти уч нафар аёлга зўравонлик қилишда айбланмоқда. Ярим ҳимоячи 2021-2022 йиллардаги воқеалар учун айбланган. Аммо унинг ўзи жиноят қилмаганини уқтиряпти.
- Мен Партининг руҳан бардам экани, ўйинга эса, техник жиҳатдан тайёрлигига аминман. Бўлажак учрашувга қатнашишга тайёр, - деди “Вильярреал” бош мураббийи Марселино.
Фикрлар