Испан клубларининг “бели букилиб” қолди

Испания примераси клублари бир йил давомида трансферлар учун атиги 222 миллион евро сарфлади. Ўтган йилнинг 16 августигача испан клублари 1 миллиард 266 миллион евролик трансферларни амалга ошириб, тарихий рекорд қайд этган эди.

Коронавирус пандемияси клубларнинг молиявий қудратини емириб ташлади. Шундай бўлса-да, “Барселона” янги ўйинчилар учун энг пул сарфлаган жамоа бўлди. Жорий йил ҳисобидан каталонияликлар 103 миллион еврога янги ўйинчиларни харид қилди. Кейинги ўринларни 56 миллион евро харажат қилган “Атлетико” ва 21 миллион евродан воз кечган “Севилья” эгаллади.

Одатда, қимматбаҳо юлдузларни олиб келадиган “Реал” бу йил янги ўйинчиларга пул сарфламади. Мадридликлар ўтган йили 305,5 миллион евро сарфлаб, харажатлар бўйича етакчили ўринда эди.

Умуман олганда, “Барселона”, “Атлетико” ва “Севилья”дан ташқари яна икки клуб – “Хетафе” (10 миллион евро) ва “Гранада” (11 миллион евро) трансферга пул сарфлади холос. Қолган клублар янги ўйинчилар учун бюджет ажратгани йўқ.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар