Испания футболчилари афсусда...

Миллатлар лигасининг бешинчи турида Испания терма жамоаси ўз майдонида Швейцарияга сенсацион тарзда ютқазиб қўйди.

Аканжи ва Эмболо томонидан киритилган голлар меҳмонларга 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди. Ягона жавоб тўпи Альба ҳисобига ёзилди.

УЕФА сайтининг маълум қилишича, Испания терма жамоасининг 19 йил давом этган уйидаги мағлубиятсиз серияси барҳам топди. Испанияликлар сўнгги бор 2003 йили Европа чемпионати саралаш турнири доирасида Грецияга 0:1 ҳисобида ютқазган эди.

Шундан бери “қизил фурия” ўз мухлислари кўз ўнгида кетма-кет 56 та учрашувда ҳеч кимга ютқазмай келаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!