Испания ҳеч қачон қила олмаган иш! (Тарихга назар)
2 кунлик танаффусдан кейин бугундан Европа чемпионати ўйинлари давом эттирилади. Финал олди финал дея таърифланаётган Испания - Германия беллашувидан аввал эътиборингизга қизиқарли статистикалардан бирини тақдим этамиз. Ажабланарли, аммо факт бўлган жиҳати шуки, “Қизил Фурия” йирик турнирларнинг плей-офф босқичида мезбон жамоаларни хеч қачон юта олмаган.
1934 йил ЖЧ - Италия
Италия - Испания 1:0
1950 йил ЖЧ - Бразилия
Бразилия - Испания 6:1
1980 йил Евро - Италия
Италия - Испания 0:0
1984 йил Евро - Франция
Франция - Испания 2:0
1988 йил Евро - Германия
Германия - Испания 2:0
1996 йил Евро - Англия
Англия - Испания 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)
2002 йил ЖЧ - Жанубий Корея
Жанубий Корея - Испания 0:0 (пенальтилар серияси 5:3)
2004 йил Евро - Португалия
Португалия - Испания 1:0
2018 йил ЖЧ - Россия
Россия - Испания 1:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Ғаройиб кўрсаткич. Бироқ бу омил беллашувга хеч қандай таъсир кўрсатмайди. Иккала терма жамоада хам имкониятлар даражаси тенг. Хар қандай “қора анъаналар”, ёмон сериялар занжири хам бир кун келиб алабатта узилади. Шундай экан, “корридо ватани” вакилларининг йирик мусобақалардаги мезбон терма жамоаларга қарши нохуш серияси бугун барҳам топадими ёки йўқ, буларнинг барини яна бир неча соатлардан кейин бўладиган Испания - Германия ўйини орқали билиб олишимиз мумкин.
Фикрлар