
Испания кубоги. "Валенсия" ва "Хетафе" 1/8 финалга чиқди
"Валенсия" ўз майдонида қуйи лига вакили "Эбро"ни қабул қилди ва Миши Батшуайининг ягона голи эвазига ғалабага эришди. Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда ҳам "кўршапалаклар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишган эди.
Яна бир ўйинда эса "Хетафе" "Кордова" устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 1/8 финалга чиқди.
Маълумот учун, Испания кубогининг 1/8 финал учрашувлари 2019 йилнинг 9 ва 16 январ кунлари бўлиб ўтади. Жуфтликлар қуръа натижасига кўра аниқланади.
- Испания Кубоги
- 4-тур
Хетафе
- Франсиско Портильо 18'
- Анхель Родригес 42', 78', 80'
- Роберт Ибаньес 49'

5
:
1
04/12/2018, 22:30
Кордоба
- Айтами Артилес 70'
Фикрлар