Испания Примерасида Каталония дербиси ёхуд бугун
Ads

Бугун Испания Ла Лигасида 5-тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, шу куни амалдаги чемпион “Барселона” ўз майдонида “Жирона”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Барселона” Ла Лига доирасида ўтказилган сўнгги 33та ўйиннинг 30тасида ғалаба қозонган ва ушбу ўйинларда рақиб дарвозасига камида 2та гол урган.

- “Барселона” ўтган мавсум Ла Лига доирасида ўтказилган 2та учрашувда “Жирона” дарвозасини нақд 9 марта ишғол этган. Бор йўғи 1та гол ўтказиб юборган.

- “Барселона”нинг расмий учрашувлардаги ғалабали серияси 8та ўйиндан буён давом этмоқда.

- Ушбу жамоаларнинг ўтган мавсум “Камп Ноу”да ўтказилган баҳсида 6:1 ҳисобида “кўк-анор ранглилар” ғалаба қозонишган.

- "Жирона" ва "Барселона" клубларининг иккинчи даврадаги ўзаро ўйини АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади. 

"Барселона" – "Жирона"

Стадион: "Камп Ноу" (Барселона)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Испания)

"Барселона": тер Штеген – Роберто, Умтити, Пике, Альба – Бускетс, Ракитич, Коутиньо – Дембеле, Месси, Суарес.

"Жирона": Буну – Эспиноса, Хуанпе, Алькакла – Порро, Гранель, Луис, Бенитез – Порту, Стуани, Гарсия.