Испания Суперкубоги. "Барселона" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, финалга йўл олди

Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Реал Бетис" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди. 

Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. 40-дақиқада Левандовски гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Фекир беллашувда мувозанатни тиклади. Экстра тайм аввалида Фати "кўк-анорранглилар"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 101-дақиқада эса Морон ҳисобни 2:2 кўринишига келтириб қўйди. 

Пенальтилар сериясида Хави шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди. 

Голлар: 0:1 – 40 Левандовски, 1:1 – 77 Фекир, 1:2 – 93 Фати, 2:2 – 101 Морон.

Бетис – Браво, Руибаль (Сабали, 79), Песселья, Луис Фелипе, Миранда, Каналес (Вильям Карвалью, 46), Родригес (Гуардадо, 86), Родри (Хуанми, 79), Фекир (Морон, 90), Иглесиас (Виллиан Жозе, 67), Луис Энрике.

Барселона – тер Стеген, Серхи Роберто (Кристенсен, 78), Кунде, Араухо, Альба (Алонсо, 79), де Йонг (Бускетс, 63), Педри, Гави (Кессиэ, 96), Левандовски, Дембеле (Ферран Торрес, 63), Рафинья (Фати, 86).
Пенальтилар серияси:  1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 2:3, 2:4.

Огоҳлантиришлар: Фекир (48), Серхи Роберто (60), Луис Энрике (68), Рафинья (73), Родригес (79), Миранда (92), Гуардадо (112).

Четлатишлар: Гуардадо (118).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!