Испания Суперкубоги финалида Мбаппе майдонга тушиши мумкин

  • 09.01.2026 10:30
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

"Мбаппе эртага Саудия Арабистонига учиб келади. У ўзини анча яхши ҳис қиляпти. Майдонга тушиб жамоа учун борини бериб ўйнашни интиқлик билан кутяпти. У бошқалар каби ўйнаш имконига эга", - деди Алонсо.

 Испания Суперкубоги финалидан ўрин олган "Реал" "Барселона" учрашуви 11 январь куни бўлиб ўтади. 

Маълумот учун,франциялик форвард жорий мавсумда барча мусобақаларда 24та учрашувда майдонга тушиб, 29та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!