Испания Суперкубоги. “Реал” “Атлетико”ни минимал фарқда мағлуб этиб, финалга чиқди

Испания Суперкуги ярим финалидан ўрин олган “Атлетико Мадрид” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги учрашув якунлади. Бу беллашувда Хаби Алонсо шогирдлар "Атлетико”ни  2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб баҳснинг 2-дақиқасида Федерико Вальверде тезкор гол билан ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Родригони фарқни иккитага оширди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, “матрасчилар” ҳужумчиси Сёрлот ҳисобни қисқартиришга эришди. Лекин бу гол жамоасини мағлубиятдан қутқариб, қолишга камлик қилди.

Маълумот учун, финал 12 январь куни “Барселона” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!