"Атлетико" Испания терма жамоаси футболчисини жамоага қўшиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания миллий терма жамоаси ҳимоячиси Алехандро Гримальдо расман клубини алмаштирди. Леверкузеннинг "Байер" жамоасида ёрқин ўйинлари билан танилган футболчи энди Мадриднинг "Атлетико" клуби шарафини ҳимоя қилади. 

Мадрид клуби расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, 30 ёшли ҳимоячи билан тузилган шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфер нархи ҳақида расмий маълумот берилмаган, аммо Transfermarkt портали баҳосига кўра, "Атлетико" бу ўтиш учун 22 миллион евро тўлаган.

Алехандро Гримальдо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар академиясидан 2016 йилда Португалиянинг "Бенфика" клубига йўл олган. 

2023 йилда эса Бундеслигага кўчиб ўтиб, "Байер" таркибига қўшилган. Леверкузен жамоаси билан Гримальдо 2023/24 йилги мавсумда Германия чемпиони бўлди, шунингдек, мамлакат кубогини ҳам қўлга киритди. 

Испания терма жамоаси сафида ҳимоячи ҳисобида 14 та ўйин бор. У 2024 йилда Европа чемпионатида ғолиб чиққан таркиб аъзоларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда Гримальдо 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Испания терма жамоаси мусобақанинг плей-офф биринчи босқичида Австрия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!