Испания терма жамоасида тўп сурган футболчи 27 ёшида фаолиятини тугатди
Ads
Мадриднинг "Атлетико" клубида тарбияланган ва испан футболининг энг иқтидорли вакилларидан бўлган Альваро Домингес 27 ёшида футбол билан хайрлашди.
 
Сўнгги йилларда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида ўйнаган футболчи белидаги жароҳати туфайли спортдан кетишга мажбур бўлди.
 
- Кейинги йилларда жисмоний ҳолатим талабга жавоб бермай қолди, - деди Альваро Домингес. - Шунга қарамай, майдонга тушавердим ва бунинг оқибатида белимдан икки маротаба операция қилишди. Натижа кутилганидек бўлмади ва ногирон бўлиб қолмаслик учун фаолиятимга шу ерда нуқта қўйишга мажбурман.
 
Ўз вақтида Испания терма жамоасида ҳам тўп сурган бу футболчи 2012 йили "Боруссия"га кўчиб ўтган эди.
 

Минбар

Барча блоглар