Испания Украина майдонида мағлуб бўлди

УЕФА Миллатлар Лигаси 4-туридан ўрин олган Украина ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилди.

Бутун ўйин давомида испанлар хавфли ҳужумлар уюштириб, аниқ зарбалар йўллаган бўлса-да, 76-дақиқада Виктор Циганков жамоасига ғалаба келтирган, ўйиндаги ягона голни киритди.

Ушбу натижадан сўнг, испанлар А лигаси 4-гуруҳида 7 очко билан пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, украиналиклар 6 тўплаган ҳолда, 3-поғонани банд этган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Қизиғи, украинлар ҳужумда! Уларнинг сўнгги дақиқаларни ҳимояда ўтказиш нияти йўққа ўхшайди.

  • 90+2'

    Қанотдан оширилган тўпни Рамос боши билан дарвозага йўллади. Бушан ўз ўрнида!

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Меҳмонлар шошилмоқда. Натижада, баъзи узатмаларга аниқлик етишмаяпти.

  • 86'

    Серхио Рамоснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 83'

    Луис Энрике шогирдларини олдинга ўтишга буюрмоқда. Уюштирилаётган ҳужумлардан эса наф чиқмаяпти.

  • 81'

    Ольмонинг кучли зарбаси ҳимоячидан қайтди.

  • 79'

    Испанларнинг ҳужуми ноаниқ пас натижасида охирига етмай қолди.

  • 76'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Циганков ҳисобни очди! Ярмоленкодан ажойиб уўатма қабул қилиб олган Виктор Де Хеага имконият қолдирмади.

  • 75'

    Серхио Каналес ўрнига Дани Ольмо майдонга тушди.

  • 74'

    Шевченко шогирдлари ўзларига келмаса бўлмайди. Дарвозабон кейинги сафар ҳам қутқара олишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

  • 73'

    Яна неччи марта қутқариш мумкин?! Бушан Ферран Торреснинг яқин масофадан берган зарбасини ҳам қайтарди.

  • 71'

    Бирга-бир вазиятдан зарба берган Оярсабалнинг уринишини ҳам Бушан қайтарди. Бугун у жуда яхши ўйнамоқда.

  • 69'

    Адама Траоренинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 68'

    Регилоннинг қулай узатмасидан кейин Оярасабаль дарвозага зарба йўллай олмади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 66'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.

  • 64'

    Родрининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси устунга тегди.

  • 63'

    Қанотдан оширилган яна бир узатма бесамар якунланди.

  • 60'

    Коваленко Сидорчук ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Родриго ва Фати ўз ўрнини Ферран Торрес ҳамда Ояарсабалга бўшатиб берди.

  • 56'

    Бу сафар Адаманинг ўзига нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 54'

    Регилоннинг марказга узатган тўпини Бушан баланд сакраб ушлаб олди.

  • 52'

    Ярмоленко жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам бу сафар ҳам жим.

  • 51'

    Рақибларининг бурчак зарбасидан кейин тўпни олиб қўйган Фати тезлик билан ҳужумга ўтаётган эди. Бироқ уни қўполлик билан тўхтатиб қолишди.

  • 49'

    Адама Траоре ҳужумда қоида бузди. Унинг учун одатий бўлган ҳаракатлар рақибларига муаммо туғдирмоқда.

  • 48'

    Зубков дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган шериги олдидаги тўпга ноаниқ зарба берди. Украинлар ҳали бу вазиятни афсус билан эслашлари тайин.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида меҳмонлар сафида ўзгариш: Дани Себальос Микель Мерино ўрнига майдонга тушди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 44'

    Қанотда бошланган яна бир ҳужум Родригонинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

  • 42'

    "Қизил фурия" қанотлардан фаол ҳжумлар уюштирмоқда. Уларга гол керак!

  • 39'

    Бушан Меринонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ушлаб олди. Дарвозабон бугун анча яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 35'

    Зубков дриблинг ишлатиб, Навасни 2 бор алдаб ўтди. Аммо кейин жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам жим.

  • 34'

    Каналес жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади. Қулай имконият қўлдан чиқди.

  • 31'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Яремчукка дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиш учун тезлик етишмади.

  • 29'

    Мезбонлар посбони бу сафар бурчакдан оширилган тўпни муштлари билан уриб юборди.

  • 26'

    Назорат бутунлай "қизил фурия" қўлида. Мезбонлар фақат жарима майдони яқинидагина бироз яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 24'

    Рамоснинг узоқ масофадан йўллаган навбатдаги зарбаси ҳам хавфли чиқди. Аммо бироз ноаниқ.

  • 21'

    Рамоснинг жарима зарбасидан берган ажойиб зарбасини ҳам Бушан қайтаришга эришди. Бу украиналик кипернинг 3-сейви!

  • 19'

    Испанлар майда паслар алмашиш орқали рақибни тўпсиз қолдирмоқда.

  • 16'

    Бурчакдан оширилган тўпга Родриго боши билан зарба берди. Аммо тўп дарвоза томон йўналмади.

  • 15'

    Ансу Фатининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Бушан қайтарди.

  • 12'

    Родригонинг бош билан берган хавфли зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 10'

    Украинларнинг бўш келиш нияти йўққа ўхшайди. Улар ҳам тез-тез рақиб ярим майдонида кўриниш бермоқда.

  • 7'

    Энрике шогирдлари тўп назоратини қўлга олмоқда.

  • 5'

    Фаоллиги билан ажралиб турган Траоре стандарт вазият ишлаб олди.

  • 3'

    Испанлар илк дақиқалардан олдинга ўтмоқда. Адама Траоре қанотда техник ҳаракатлар кўрсатди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишди. Миллий мадҳиялар янгради. Старт учун барчаси шай ҳолатда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!