Испаниялик журналист: Неймарнинг агенти "Реал" билан музокаралар олиб бормоқда
Франциянинг ПСЖ клуб ҳужумчиси Неймар фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда испаниялик журналист Эдуардо Инда хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик форвард ёзда "Реал"га ўтиши мумкин. 27 ёшлик футболчининг агенти "қироллик клуби" раҳбари билан учрашган ва музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар бу мавсум Франция чемпионатида 17 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди.
Фикрлар