Испаниянинг айрим клублари Суперлига таклифини рад қилди

Хабарингиз бор, Европа суди Суперлига фойдасига қарор чиқарди ва турнир ўтказилиши учун катта имконият эшиклари очилди. Эндиликда УЕФА ва ФИФА ушбу чемпионатда иштирок этишни истаган клубларга ҳеч қандай санкциялар қўллай олмайди. 

Аммо Суперлига таклифини рад қилган клублар ҳам йўқ эмас. Ҳозирча "Валенсия", "Вильярреал", "Кадис", "Гранада", "Леванте" каби жамоалар ўз саҳифаси орқали турнирда иштирок этмаслигини таъкидлаб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда бўлган воқеалардан кейин иккита клуб Суперлигада қолган. Булар "Реал" ва "Барса".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!