
Испаниянинг мағлубиятсиз серияси ўз ниҳоясига етди
Испания ва Колумбия ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Фунте шогирдлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувдаги ягона гол Мунос томонидан урилди. Ҳимоячи 61-дақиқада Диаснинг пасини голга айлантириб, ҳисобни очди.
Шу тариқа, Испаниянинг ажойиб серияси тугади. Жамоа сўнгги бор 2023 йилнинг 23 март санасида Шотландияга мағлуб бўлган.
Испания 0:1 Колумбия
Фикрлар